Қонликўлда “аёлларга кўмак” лойиҳаси ўтказилди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республика Кенгаши томонидан Қонликўл туманидаги “Дослиқ” маҳалла фуқаролар йиғинида “Аёлларга кўмак” лойиҳаси ўтказилди.

Унда Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республика Кенгаши ва Қонликўл туман кенгаши масъул ходимлари, Халқ депутатлари Қонликўл туман Кенгашидаги партия гуруҳи аъзолари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш Қонликўл туман бўлими ходимлари, туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари, ҳудуд аҳолиси иштирок этди. Тадбир давомида 2022 йил Давлат дастурида белгиланган муҳим вазифалар аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиниб, аҳоли, жумладан, хотин-қизлар ва ёшлар ижтимоий ҳимоясига оид қабул қилинган Қонун ва Қарорлар ҳамда топшириқлар ижроси устидан депутатлик ва жамоатчилик назоратини ўрнатиш бўйича вазифалар белгилаб олинди.

Лойиҳа доирасида “Дослиқ” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомад қилувчи ногиронлиги бўлган У.Жийенбаева ва Л.Дорагиналарнинг холидан хабар олиниб, уларни қийнаб келаётган муаммолари ўрганилди ҳамда туман тиббиёт бирлашмаси шифокорлари томонидан тиббий кўрикдан ўтказилди. Бир гуруҳ партия аъзолари бўлган ёшларидан ташкил топган кўнгилли гуруҳ томонидан ушбу фуқароларнинг уй атрофлари хашар йўли билан тозоланди.

Шунингдек, ногиронлиги бўлган фарзандларни тарбиялаётган оналар Кумуш Худайшукурова, Айнура Жайилқановаларнинг уйларига борилиб, улар билан суҳбатлашилди ва муаммолари ўрганилди. Ўрганишлар давомида уларнинг ишсизлиги маълум бўлди. Фуқаролар касб-ҳунар ўрганиш истаги борлиги, лекин туманда касб-ҳунарга ўргатувчи мономарказнинг йўқлиги сабабли қийналаётганликларини айтигди ва бу борада амалий ёрдам беришни сўрашди. Ушбу мурожаат туман партия кенгаши ва депутатлик гуруҳи томонидан назоратга олинди.

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш