"Аёлларга кўмак", "Аёллар билан юзма-юз" каби лойиҳалар доирасида Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг "Аёллар қаноти" фаоллари депутатлар билан хонадонма-хонадон юриб, хотин-қизлар муаммосини ўрганиб, уларни бартараф этишда кўмаклашмоқда.
Қашқадарё вилояти Нишон туманида ўтказилган навбатдаги ўрганишлар даврида Ойдин маҳалласи, 10- хонадонда яшовчи фуқаро Дилруҳ Мухторованинг уй-жойи таъмирга муҳтожлиги аниқланган. Д.Мухторова яшаш шароити қийинлиги, рўзғор ташвишлари туфайли уй-жойини таъмирлашга маблағи етмаслигини билдириб депутатларга мурожаат қилганди.
Ушбу масалага масъуллар эътибори қаратилди. Натижада хонадонларнинг том қисмини таъмирлаш учун усталар иш бошлади. Хонадон таъмири 2 ҳафта муддат ичида таъмирлаб берилиши билдирилди. Шунинг билан бирга Д.Мухторовани камбағалликдан чиқариш, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун мутахассислар томонидан тасвиялар берилди.
Шахло Худойқулова,
ЎзХДП Қашқадарё вилоят кенгаши сектор мудири.