“Бўлажак депутат” кўрик танлови

 

Фарғона вилоят кенгаши ташаббуси билан “Агар мен ҳам депутат бўлсам!” шиори остида “Бўлажак депутат” кўрик-танловини ўтказиш  учун анкеталар йиғиш  бошланди.

“Бўлажак депутат” кўрик-танлови 21 ёшдан 35 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида 2022 йил феврал-май ойлари давомида ўтказилади. Танлов 21 ёшдан 35 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида икки босқичли: 1-босқич туман (шаҳар) миқёсида, 2-босқич вилоят миқёсида ўтказилади.

Ўзбекистонда ёшлар мамлакат аҳолисининг ярмидан кўпини ташкил этади. Ёшларнинг ижтимоий-сиёсий ва ҳуқуқий саводхонлигини юксалтириш, Ўзбекистон ХДПнинг Сайловолди дастури ҳамда Ҳаракат дастурида белгиланган вазифаларни амалиётга тадбиқ этиш бош вазифаларимиздан биридир.  Кўрик-танловдан мақсад замонавий билим ва кўникмаларга эга, мамлакатнинг муносиб келажаги учун жавобгарликни ўз зиммасига ола биладиган баркамол, мақсадга интилувчан ва серғайрат ёшларни тарбиялаш, уларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини намоён қилиш, фуқаролик жавобгарлигини ва олиб борилаётган ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини ошириш шунингдек, Агар мен ҳам депутат бўлсам!ғоясидан келиб чиқиб, ёшларда қонунчилик базаси ҳамда ҳуқуқни қўллашда ўз позициясини намоён қилишларига кўмаклашдан иборат.

 

ЎзХДП Фарғона вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз
← Рўйхатга қайтиш