“Эзгу ғоядан – эзгу мақсад сари!”

Президентимиз томонидан ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус атрофида ёшларни бирлаштириш мақсадида Ўзбекистон Халқ демократик партияси Хўжайли тумани кенгаши томонидан Хўжайли тумани Саманкўл овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги маданият саройида “Эзгу ғоядан – эзгу мақсад сари!” шиори остида ёшлар билан маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Ёшлар билан учрашувда партиямиз вакилларидан ташқари Мудофаа ишлари бўйича Хўжайли тумани бўлими, Нукус горнизони ҳарбий аркестори “533-Шимол бургутлари” ҚВЗ жамоаси ва «Маънавият-Маърифат» маркази Хўжайли тумани бўлими вакиллари иштирок этди.

Таъкидландики, мамлакатимиз, халқимиз барчамиз учун азиз ва қадрли бўлган давлатимиз мустақилигининг 28 йиллик байрами арафасида турибмиз. Ана шундай улуғ кунларда истиқлол қадри, унинг ҳаётимизда тутган беқиёс аҳамияти ҳақида янада чуқурроқ мушоҳада қилиш ҳар бир фуқаро учун ҳам фарз, ҳам қарздир. Шу маънода эзгу ғоялар ва яратувчанлик руҳияти билан ёшларни бир мақсад атрофида жамлаш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, қалбларида юрт тақдирига дахлдорлик ҳиссини ошириш, турли ёт ғоялар таъсирига тушиб қолишларининг олдини олиш, уларда зарарли ахборотларга нисбатан мафкуравий иммунитетни кучайтириш ҳозирги кундаги энг муҳим вазифадир. Ушбу тадбир ҳам ана шу мақсадда ташкил этилди. Унда ёшларнинг қизиқиш ва қобилиятларини рўёбга чиқариш, истеъдодларини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор берилди.

Илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг биринчи ташаббуси ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодини юзага чиқаришдан иборат. Шу асосида ҳудуддаги ёшлар театр ва санъатнинг бошқа турлари бўйича ўз қобилиятларини намойиш қилишди.

Байрам кечаси доирасида ёшлар кайфияти кўтарилди. Нукус горнизони ҳарбий оркестри “533 шимол бургутлари” ҚВЗ жамоаси ўз чиқишлари билан ёшларни ҳайратга солди ва концерт дастури билан давом этди.

 

Салават СУЛТОНОВ,

ЎзХДП Қорақалпоғистон Республика Кенгаши

Ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш масалалари сектори мудири.

← Рўйхатга қайтиш