"Аёллар билан юзма-юз" лойиҳаси амалда

 

Ўзбекистон ХДП Қўрғонтепа туман кенгаши масъул ходими Ферузахон Мамадалиева, Туман реабилитация бўлими мутахассиси Дилафрўз Камолова ва туман кенгаши депутати Дилфузахон Сотволдиевалар "Аёллар билан юзма-юз" лойиҳаси асосида ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар хонадонларига ташриф буюриб, суҳбат қуришди ҳамда уларнинг муаммоларини ўрганишди.

Мамуробод МФЙ Намуна кўчасида яшовчи Баракатхон Тилаболдиева, Қирлик МФЙ да яшовчи Муқаддасхон Абдувалиева, Ёртибоши МФЙ да яшовчи Рўзихон Темирова, Бобур МФЙ да яшовчи Ёдихон Усмонова ҳамда Мустақиллик МФЙ да яшовчи Руқияхон Раҳматуллаевалар билан суҳбат давомида, Б. Тилаболдиевага дори-дармон ва моддий ёрдам, М. Абдураимованинг бепул даволанишга ордер, Р. Раҳматуллаеванинг уйини таъмирлашга ёрдам кераклиги аниқланди ва бу масалалар бўйича тегишли ташкилотлар билан келишиб олинди.

Учрашувлар давомида туман кенгаши депутати Дилфузахон Сотволдиева маҳалла имоми, отинойи ва ИИБ ходимлари билан бирга оғир вазиятларга тушиб қолмаслиги учун аёлларнинг чет элларга чиқиб кетишининг олдини олиш, фарзандлар тарбияси билан шуғулланиб, маҳалла ва туман марказидаги корхона, фабрикаларда ишлаши ёки бирор тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши мақсадга мувофиқлиги тушунтирилди.

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш