“Аёллар билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида амалий тадбирлар ўтказилди

 

Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республика Кенгаши ва Тахтакўпир туман кенгаши томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги партия фракцияси аъзолари, Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республика Кенгаши ва Тахтакўпир туман кенгаши масъул ходимлари, Халқ деутатлари Тахтакўпир туман Кенгашидаги партия гуруҳи аъзолари иштирокида “Аёллар билан юзма-юз” лойиҳаси ўтказилди.

Тадбирдан кўзланган мақсад ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар хонадонига ташриф буюриб, улар билан юзма-юз, яқиндан суҳбат қуриш, муаммоларини аниқлаш ҳамда уларга ечим топиш, жойларда оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларни, шу жумладан, ногиронлиги бўлган, иш билан таъминланмаган аёлларни ўз вақтида аниқлаш, улар билан якка тартибда ҳамда аниқ мақсадга йўналтирилган ишларни олиб бориш, уларни манзилли қўллаб-қувватлаш, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар берилишига кўмак беришдан иборат.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати, партия фракцияси аъзоси Батыр Айтеков, Халқ деутатлари Тахтакўпир туман Кенгашидаги партия гуруҳи аъзолари Айсанем Аллаярова, Улбосын Измурзаевалар Тахтакўпир тумани тиббиёт бирлашмасида аёллар билан мулоқот қилиб, Хотин-қизлар масалаларига оид қабул қилинган Қонун ва Қарорлар, шунингдек, юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида тушунтириб берди. Шунингдек, тиббиёт бирлашмаси шифокорлари томонидан хотин-қизларга тиббий маслаҳатлар берилди.

Лойиҳа доирасида партия кенгаши масъуллари ва депутатлар “Тахтакўпир” шаҳарча фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи Гулзар Бабатованинг хонадонида бўлиб, шароити билан танишди.

Гулзар Бабатовага тижорат банк томонидан 25 миллион имтиёзли кредит берилган, дейди – Халқ депутатлари Тахтакўпир туман Кенгаши депутати, партия гуруҳи раҳбари Қабылбек Жалиев. Бугунги кунда Гулзар Бабатова ўзини ҳамда икки нафар хотин-қизни иш билан таъминлаб, устоз-шогирд тамоийли асосида кўплаб шогирдлар тайёрлаб келмоқда.

Шунингдек, тадбир иштирокчилари тумандаги 1-сонли умумтаълим мактабида бўлиб, бошланғич синф ўқувчиларига берилаётган тушликнинг санитария қоидаларига риоя этилиши ва ўқувчиларга яратилган шароитлар билан танишди ҳамда мактабдаги ёш ўқитувчилар ва ўқувчилар иштирокида ташкил этилган “Заковат” интелектуал ўйинида қатнашдилар.

Тадбир давомида партия сафига қабул қилинган бир гуруҳ хотин-қизларга партия гувоҳномаси топширилди.

 

Гулназ ДАЛИБАЕВА,

Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республика Кенгаши Ёшлар ва хотин-қизлар билан ишлаш сектори мудири.

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш