Ёшларга тараққиёт стратегияси мазмун-моҳияти тушунтирилди

 

2022 йил 17 февраль куни Ўзбекистон ХДП Сурхондарё вилоят кенгаши томонидан Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти фаоллар залида институтнинг 2-босқич талабалари учун 2022 йил 28 январдаги 60-сонли Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги фармонининг тарғиботига бағишланган семинар ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон ХДП Сурхондарё вилоят кенгаши раис ўринбосари А.Холтўраева сўзга чиқиб, Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026-йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясининг мазмун моҳияти тўғриси талаба ёшларга маруза қилди.

Семинар давомида кўплаб талаба ёшлар томонидан Ўзбекистон ХДП фаолиятига оид, шунингдек тараққиёт стратегияси мазмун-моҳиятига юзасидан кўплаб саволлар берилиб, бахс-мунозаралар бўлди. Тадбир якунида партияга хайрихох бўлган бир гурух ёшлар партия сафига қабул қилишларини сўраб мурожат этишди. Ушбу тадбирда фаол иштирок этиб, савол-жавобларда фаол иштирок этган ёшларга партиянингг эсдалик совғалари топшириилди.

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш