Тараққиёт стратегияси халқимиз фаровонлиги учун

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Наманган туман кенгаши томонидан “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси" тарғиботига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда Вилоят ва туман партия кенгаши ходимлари, Вилоят Адлия бошқармаси бўлим бошлиғи Зулфия Аҳмадхўжаева, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Вилоят бўлими раҳбари Зиёвуддин Мансур ҳамда туман кенгаши депутатлари, Туман Халқ таълими бўлими масъуллари, ўқитувчилар иштирок этдилар.

Давра суҳбатини Наманган туман партия Кенгаши раиси Умиджон Солиев олиб борди ва тадбирда сўз олган Вилоят Адлия бошқармаси бўлим бошлиғи Зулфия Ахмадхўжаева томонидан “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси"нинг 7 та йўналиши бўйича белгилаб берилган чора-тадбирлар хусусида, шунингдек “Инсон қадри учун” тамойили асосида халқимизнинг фаровонлигини янада ошириш, тадбиркорликни жадал ривожлантириш, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини сўзсиз таъминлаш ҳамда фаол фуқаролик жамиятини шакллантиришга қаратилган устувор йўналишлар белгилаб берилгани таъкидланди. Бу борада инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш, мамлакатимизда адолат ва қонун устуворлиги тамойилларини тараққиётнинг энг асосий ва зарур шартига айлантириш, миллий иқтисодиётни жадал ривожлантириш ва юқори ўсиш суръатларини таъминлаш, адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш, маънавий тараққиётни таъминлаш ва соҳани янги босқичга олиб чиқиш, миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда умумбашарий муаммоларга ёндашиш ҳамда мамлакатимиз хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш, очиқ, прагматик ва фаол ташқи сиёсат олиб бориш асосий вазифалар экани қайд этилди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Вилоят бўлими раҳбари Зиёвуддин Мансур ва Халқ депутатлари туман кенгаши депутати Тугмахон Сиддиқова томонидан “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси" Фармони ва уни 2022 йилда амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” мамлакатимиз тараққиёти ва халқимиз ҳаётининг турмуши фаровон бўлишига хизмат қилиши таъкидланиб, бу бўйича партия ташкилотлари, маҳаллий кенгашлар депутатлари олдида турган устувор вазифаларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Давра суҳбати якунида бир гуруҳ Наманган туман Халқ таълими бўлимига қарашли умумтаълим мактабларининг ўқитувчилари партиянинг аъзолик сафига қабул қилинди.

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш