Юртимизда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларга манзилли кўмак кўрсатиш масалаларига ҳукуматимиз томонидан давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилиб, бир қатор енгилликлар берилмоқда.
Хусусан, Президентимизнинг 2022 йил 17 февралдаги ПФ-74-сонли “Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, жорий йилнинг 1 апрелидан ногиронлиги бор ва имконияти чекланган шахсларга бир хил миқдорда - 622 минг сўмга тенг нафақа тайинланиши белгиланди. Шунингдек нафақат ногиронлиги мавжуд фуқароларга, балки, уларни парвариши билан шуғулланаётган фуқароларга ҳам парвариш нафақаси тайинланаётганлиги уларга берилган катта енгиллик бўлди.
Фармонда алоҳида эътибор қаратилган жиҳатлардан яна бири, ушбу нафақаларни тайинлаш жараёни фуқаролардан қўшимча ҳужжатларни талаб этмаган ҳолда тайинлаш тизими жорий этилаётганлигидир. Бу эса, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини ортиқча овворагарчиликларсиз ва бюрократияларсиз, давлат хизматларидан фойдаланишини таъминлаб беради. Бугунги кунда инсон қадрини оширишдек устувор мақсад илгари сурилаётганган юртимизда бу каби халқчил ислоҳотларнинг амалга оширилиши қувонарли ҳолдир.
Ўктам Сулаймонов,
ЎзХДП Самарқанд вилоят кенгаши раиси ўринбосари,
Мафкура ва тарғибот-ташвиқот масалалари бўлими бошлиғи.