Ногиронлар ҳуқуқлари кафолатланади

 

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши Медия марказида “Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш” мавзусида онлайин амалий видео семинар бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши масъуллари, Ўзбекистон Ногиронлар жамияти, Ўзбекистон Кўзи ожизлар жамияти, Ўзбекистон Карлар жамият раҳбарлари, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари, барча туман ва шаҳарларидаги партия гуруҳи фаолларини қатнашди.

Тадбирда ЎзХДП Марказий Кенгаши раис ўринбосари Тўрахонов Тўлқин Тиловович ЎзХДПнинг сайловолди платформасида пенсионерлар, меҳнатга лаёқатсиз ногиронлар, етим-есирлар ва аҳолининг меҳнат қила олмайдиган бошқа ижтимоий гуруҳлари ҳаётий эҳтиёжларини тўлақонли қондиришни кафолатловчи пенсия таъминоти ва ижтимоий нафақаларнинг самарали тизимини вужудга келтириш, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларининг кам таъминланган аҳоли қатлами, биринчи навбатда ногирон ва ёлғиз кексаларга моддий ёрдам бериш имкониятлари ва ҳуқуқларини кенгайтиришга кўмаклашиш устувор вазифалардан бири этиб белгиланганлиги ҳақида семинар иштирокчиларига батафсил маълумот берди.

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши Депутатлик бирлашмаларининг ишини мувофиқлаштириш ва Жамоатчилик қабулхоналари билан ишлаш бўлими бошлиғи Юсупов Боймурод Жумаевич ўз чиқишида ногиронлар учун қулай жисмоний муҳит яратиш масалалари бўйича мавжуд хуқуқий базага қарамай, бинолар, транспорт воситалари имконияти чекланган шахслар фойдаланиши учун қулай эмаслигига эътибор қаратиб, бу борадаги қонунчилик талабларини бажармаслик, тегишли давлат ва жамоат назорати йўқлиги билан боғлиқ эканини таъкидлади. Шу сабабли ҳам ногиронлар учун қулай жисмоний муҳит тўғрисидаги қонунчилик талабларини бажариш механизмларини тартибга солувчи «Тўсиқсиз ҳаёт» давлат дастурини қабул қилишга эҳтиёж туғилган.


Ушбу тадбирда имконияти чекланган фуқаролар мамлакатимизнинг ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий ҳаётида фаол қатнашиш юзасидан Ўзбекистон Ногиронлар жамияти раиси Абдуллаев Комил Қадамович, Ўзбекистон Кўзи ожизлар жамияти бошқаруви раҳбари Норпўлатов Эргаш Жўраевич, ЎзХДП Тошкент шаҳар кенгаши раиси, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Эшметова Нигора Асомидиновна, Муҳамедов Хуснитдин Хусанович ва Ҳамидов Улуғбек Холиқовичлар сўзга чиқиб, ногиронларни ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш, тиббий-ижтимоий ва касб бўйича соғломлаштириш самарадорлигини ошириш бўйича таклиф ва фикрларини таъкидлаб ўтишди.

Йиғилиш якунида, Ногиронларни ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш, тиббий-ижтимоий ва касб бўйича соғломлаштириш самарадорлигини ошириш, уларнинг жамиятга интеграциялашувини кенгайтириш, эҳтиёжманд ногиронларни сифатли протез-ортопедия буюмлари билан таъминлаш ва тиббий-меҳнат экспертизаси хизмати самарадорлигини ошириш, ногиронлар ҳуқуқларини таъминлаш соҳасидаги умумэътироф этилган нормалар ва стандартларни амалга ошириш, шаҳар транспорт тизимида ногиронлиги бўлган шахслар учун яратилган шарт шароитларни текшириш бўйича жамоатчилик назоратини ўрнатиш белгиланди.

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш