Деҳқонобод тумани тоғли ҳудуд бўлиши билан биргаликда ҳунармандлар юрти ҳисобланади. Ҳудудга хос бўлган туманда хотин-қизлар ўртасида қўлда гилам тўқиш, газламаларга қўлда ишлов бериш, қўғирчоқлар ясаш, бичиш-тикиш, тўқувчилик, эркаклар ўртасида эса чармгарлик, зар-дўстлик, тошдан буюмлар ясаш, темирчилик, тақачилик, ёғоч уймакорлиги, сополчилик каби аҳоли орасида кенг тарқалган ҳунармандчилик турлари мавжуд.
“Устоз – шогирд” анъанаси асосида жуда кўплаб хотин-қизлар ва ёшлар ҳунарга ўргатилиб, тадбиркорлик қилишлари учун туман “Ҳунармандлар” уюшмаси томонидан самарали ишлаб амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон ХДП Деҳқонобод туман кенгаши ва халқ депутатлари туман Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи томонидан “Ҳунармандлар” уюшмаси билан биргаликда тадбир ташкил этилиб, янги бошланғич партия ташкилоти ташкил этилди.
Тадбирда, Ўзбекистон Республикаси Президентимизнинг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-№77-сонли “Ҳунармандчилик фаолиятини қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорининг мазмун-моҳияти ўрганиб чиқилиб, келгусида туман “Ҳунармандлар” уюшмаси билан ҳамкорликда амалий ишларни йўлга қўйиш, бошланғич партия ташкилотига янги аъзоларни қабул қилиб бориш, тадбиркор ва ҳунармандларга соҳа бўйича ёрдам кўрсатиш, ҳуқуқий тавсиялар, кўрсатмалар бериб бориш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.
Шу куни ҳунармандлардан 8 нафари шундан, 5 нафари хотин-қизлар Ўзбекистон ХДП сафига қабул қилиниб, партия аъзолик гувоҳномалари топширилди. Бошланғич партия ташкилоти раислигига ҳунарманд – тадбиркор Жўраева Гулноз Саидовна сайланди.
Ш.Худойқулова,
Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилоят кенгаши сектор мудири.