Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун!

 

Маълумки, мамлакат тараққиётида халқаро алоқалар муҳим ўрин тутади. Бугунги кунда мамлакатимизнинг дунёнинг кўплаб давлатлари билан турли жабҳаларда дўстлик, ҳамкорлик алоқалари ўрнатганлиги ва умумманфаатлар йўлида бундай дўстлик ришталарини янада мустахкамлашда оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган, имконияти чекланган фуқороларни қўллвб-қувватлаш мақсадида мамлакатлар орасида эзгу мақсадларга йўналтирилган ўзаро гуманитар (мурувват) ёрдамлар кўрсатиш йўлга қўйилганлиги ҳаётий ҳақиқатдир.

Айни пайтда, мазкур мурувват ёрдамларини мақсадли, манзилли, ўз эгаларига етказиш масъулиятли вазифа ҳисобланади.

Шу мақсадда, ЎзХДП Жиззах шаҳар Кенгаши ва партия депутатлик гуруҳининг тўққиз нафар аъзолари Жиззах шаҳрининг Сангзор, Навоий, Заргарлик, Қалия, Дўстлик, Иттифоқ, Жиззахлик ва Маданият маҳаллаларида истиқомат қилувчи 40 нафардан ортиқ партия электорати — эхтиёжманд аҳоли вакиллари ҳолидан хабар олишиб, гуманитар ёрдам совғаларини ўз эгаларига топширишди.

Эътиборли томони, ташриф жараёнида электорат вакилларининг мавжуд муаммолари депутатлар томонидан жойида ўрганилиб, уларнинг ечими юзасидан тегишли чораларни амалга ошириш режаси белгилаб олинди.

 

ЎзХДП Жиззах шаҳар кенгаши

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш