Аёллар саломатлиги доимо эътиборда

 

Аёллар саломатлигига эътибор, уларнинг тиббий маданиятини шакллантириш ва ошириш, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялашда муҳим омиллардан саналади.

Ўзбекистон ХДПнинг бир қатор лойиҳалари доирасида ташкил этиб келинаётган акциялар, тарғибот тадбирлари, семинарлар давомида ёш қизларни ҳаётга, келинларни оналикка тайёрлаш, қайнона ва келин муносабатларини мустаҳкамлаш, оилада аёлнинг ўрни ва уларнинг репродуктив саломатлигига эътибор қаратиш тўғрисида мутахассислар билан суҳбатлар олиб бориляпти ҳамда тиббий кўриклар ташкил этилмоқда.

Худди шундай мазмундаги навбатдаги тадбир Бухоро вилоятининг Жондор туманида "Соғлом аёл керак ҳаётга" лойиҳаси доирасида ўтказилди. 216 нафар аёл вилоят марказидан ташриф буюрган мутахассисилар томонидан тиббий кўрикдан ўтказилди.

Бухоро вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси билан ҳамкорликда ташкил этилган ушбу тадбирда барча шароит ва қулайликларга эга бўлган кўчма "Мобил поликлиника" автобуси хизмат кўрсатди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш