“Ёшларга кўмак”

 

Ёшларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида Ўзбекистон Халқ демократик партияси томонидан тизимли ишлар олиб бориляпти. Бу борада партия ташаббуси билан жойларда амалга оширилаётган “Ёшларга кўмак” лойиҳаси муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ўзбекистон ХДП Ёзёвон туман кенгаши томонидан “Ёшларга кўмак” лойиҳаси тумандаги 2-сон касб-ҳунар мактабида ташкил этилди.

Унда ЎзХДП вилоят кенгаши маъсул ходимлари, мутасадди ташкилотлар, ўзини-ўзи бошқариш органлари ва ишга жойлашишда қийинчиликларга дуч келаётган аҳоли вакиллари ҳамда “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқаролар иштирок этди.

“Ёшларга кўмак” лойиҳаси асосида Ёзёвон туманидаги “Беруний”, “Наврўз”, “Баҳор”, “Қатортол” қишлоқларидаги ёшлар ва хотин-қизларни иш билан таъминлаш, уларнинг ўзини-ўзи банд қилиши учун кўмаклашиш борасида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Ярмаркада тумандаги 56 та корхона, ташкилот ва муассасалар 150 тага яқин бўш иш ўрни ва ишлаб чиқарган маҳсулотлари билан иштирок этди. Лойиҳа доирасида ўтказилган меҳнат ярмаркасида ёшларга истакларига мос равишда ишга киришлари учун йўлланмалар топширилди.

Табирда ўз фаолияти давомида ташаббус ва фаоллик намунасини кўрсатган бир гуруҳ партия фаоллари ташкилотчилар томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди ҳамда бир гуруҳ ёшлар партия сафига қабул қилинди.

 

ЎзХДП Фарғона вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш