«Ҳаракатлар стратегиясидан-тараққиёт стратегияси сари»

 

Ўзбекистон ХДП Сурхондарё вилоят кенгаши томонидан Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти фаоллар залида институтнинг 2-босқич талабалари учун 2022 йил 28 январдаги 60-сонли Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги фармонининг тарғиботига бағишланган семинар ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон ХДП Сурхондарё вилоят кенгаши раис ўринбосари А.Холтўраева сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2022 – 2026 йилларга мўлжалланган «Ҳаракатлар стратегиясидан-тараққиёт стратегияси сари» тамойили асосида кейинги беш йилликда мамлакатимизда амалга ошириладиган ислоҳотларнинг зарур сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ва илмий-маърифий асосларини яратиб беришга қаратилган Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026-йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясининг мазмун моҳияти тўғриси талаба ёшларга маруза қилди. Семинар давомида кўплаб талаба ёшлар томонидан Ўзбекистон ХДП фаолиятига оид, шунингдек тараққиёт стратегияси мазмун-моҳиятига юзасидан кўплаб саволлар берилиб, бахс-мунозаралар бўлди.

Тадбир якунида партияга хайрихоҳ бўлган бир гурух ёшлар партия сафига қабул қилишларини сўраб мурожат қилишди. Ушбу тадбирда фаол иштирок этиб, савол-жавобларда фаоллик кўрсатган ёшларга партиянингг эсдалик совғалари топшириилди.

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш