Мамлакатимизда 2022 йил “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” деб эълон қилинди. Бу - юртимизда яшаётган ҳар бир одамнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлаш демакдир.
Жорий йилда Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилоят кенгаши томонидан хотин-қизлар йўналишида “Аёлларга кўмак”, “Аёллар билан юзма-юз”, “Соғлом аёл керак ҳаётга” каби лойиҳалар асосида амалий ишларни кўпайтириш, мурожаатларни ҳал этиш, аёлларга кўмак бериш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, тарғибот-ташвиқот ишларини самарали ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.
Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларига сайланган депутат хотин-қизларимиз, қолаверса туман, шаҳар кенгашлари раисларининг жамоатчилик асосида фаолият юритаётган хотин-қиз ўринбосарлари билан биргаликда жойларда лойиҳалар амалий натажалар асосида ташкил этилмоқда.
Куни кеча халқ депутатлари Яккабоғ туман Кенгаши депутати Н.Элмуродова томонидан Учтепа маҳалла фуқаролар йиғини, Тошқишлоқ қишлоғида яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож, ёлғиз аёл Шаҳри Норқобилова ҳолидан хабар олиниб, унинг мурожаатига кўра аёл туман тез тиббий ёрдам бўлимига ётқизилиб, даволанишига шароитлар яратилди.
Шунингдек, аёлларни иш билан таъминлаш, касб-ҳунарга ўргатиш борасида ҳам салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Иш сўраб мурожаат қилган аёллар қизиқишлари ва хоҳишларига қараб, тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда бўш иш ўринларига жойлаштирилмоқда.
Партиямиз лойиҳалари муваффақиятли ҳаётга тадбиқ этилаётгани ва хотин-қизлар манфаатлари ҳимоя қилинишига хисса қўшаётганимиздан мамнунмиз.
Шахло Худойқулова,
Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилоят кенгаши сектор мудири.