Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қизилтепа туман кенгаши ташаббуси билан «Ёшларга кўмак» лойиҳаси доирасида тадбир ташкил этилди. Дастлаб партия ходимлари ва Халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари иштирокида Гумбаз ва Бўстон маҳаллалар фуқаролар йиғинларида истиқомат қилаётган «Ёшлар дафтари»га киритилган, ишсиз, ўқимайдиган ёшлар билан суҳбатлашилди. Ёшларни қийнаб келаётган муаммолар, уларнинг қизиқишлари таҳлил қилинди.
Ўрганишлар натижасига кўра, 6 нафар ёшлар туман марказидаги «Элегант Муниса Зиё» ўқув маркази фаолияти ва у ердаги шароитлар билан таништирилди. Маълумот учун, ушбу ўқув марказида пазандачилик, уй ҳамшираси, аёллар сартароши, чеварчилик, элита пардалар, карвинг, компьютер курслари ва массаж каби курслар фаолияти йўлга қўйилган.
Хотин-қизлар ўзларининг қизиқишлари бўйича ўқув марказидаги мутахассислар билан суҳбатлашишди. Лойиҳа доирасида 29-умумтаълим мактабида партиямизнинг дастурий мақсад ва вазифалари юзасидан тарғибот тадбири ташкил этилди. Шунингдек, 2022–2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ва уни “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастури ҳақида ҳам маълумот берилди.
Тадбир якунида 12 нафар хотин-қизлар ва ёшлар партиямиз сафига аъзо бўлди.