Тиниб-тинчимас депутатлар ташаббуси билан чиқиндилар зарарсизлантирилди

Халқ депутатлари Тошкент туман Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи аъзолари М.Усмонов ва С.Матёқубов ташаббуси билан яна бир хайрли ишга якун ясалди.

Тўлабий ҳудудидаги ахлатхонада тозалаш ишлари амалга оширилди. Бир неча кун давомида эксковатор ва юк ташиш транспортларида текисланган ахлат устига 300 машинадан ошиқ тупроқ тўкилди.

Яна бир гап. Белоруссиядан “Сортировичний агрегат”, яъни сараловчи аппарати келтирилди. Яқин кунларда фуқоролар шикоятига асосан чиқиндихонада тутунсиз саралаш ишлари олиб борилади.

Хақли эътироз билдирган фуқоролар чиқиндихонага бориб, амалга оширилган ўзгаришларни ўз кўзлари билан кўришди. Улар Ўзбекистон ХДПдан туман Кенгашига сайланган депутатлардан миннатдор. Халқ вакилларининг доимий изланишда ва ҳаракатда эканини алоҳида эътироф этишди. Зотан, улар ҳар бир соҳа ичига кириб бориб, аҳоли мурожаатларини ўрганишмоқда, кўтарилган муаммони жойида ҳал қилишяпти.

 

Ўзбекистон ХДП Тошкент вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш