Депутат Мавжуда Ҳасанова Узун туманида ўрганиш ишларига киришди

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Халқ демократик партияси фракцияси аъзолари сайлов округларида учрашув ва ўрганишлар ўтказишни бошлади.

Фракциямиз аъзоси Мавжуда Ҳасанова Узун туманида бўлиб турибди. Бугун депутат Узун туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Ҳасанов ва ҳудуддаги бошқа мутасаддилар билан бирга маҳаллаларда ўрганиш ишларини амалга оширди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонига асосан “Оқостона” маҳалла фуқаролар йиғинидаги “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган 40 нафардан ортиқ фуқарога 15 сотихдан ер ажратилиб берилди.

Бундай жараён туманндаги “Серҳаракат”, “Мустақиллик” ва “Саховат” маҳаллаларида ҳам давом этди.

Аввал хабар берилганидек, фракциямиз аъзолари партия Сайловолди дастури ва фракция иш режасидан келиб чиқиб, аввало, «Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Фармони ижросини ўрганишга эътибор қаратади.

Хусусан, 2021 йилда қайта ташкил этилган оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникалар фаолияти, бинолар таъмири, уларнинг коммунал хизматлар, малакали кадрлар, тиббий асбоб-анжомлар, жумладан, лаборатория жиҳозлари, дори-дармон билан таъминланганлик даражаси атрофлича ўрганилади.

Тиббиёт муассасалари фаолияти юзасидан аҳолининг муносабати ҳамда таклифлари, мутасаддиларнинг маҳалла олдидаги ҳисобдорлиги таҳлил этилади.

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш