Нуроталик хотин-қизлар ХДПни танлади

 

Жорий йилнинг 23 февраль куни Ўзбекистон ХДП Навоий вилояти Кенгаши раиси Содиқова Насиба Халиловна Нурота туманида бўлиб, давлат ташкилотлари, муассасалар ва маҳаллалар аҳолиси билан учрашди. Жумладан, Нурота тумани тиббиёт бирлашмасида муассаса ходимлари билан очиқ мулоқот ўтказилди.

Унда Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси, “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” Давлат дастурининг мазмун-моҳияти, бугунги кунда муҳтарам юртбошимиз томонидан инсонни қадрлаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилаётганлиги ҳақида маълумотлар берилдию Айниқса, кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича ҳаётга тадбиқ этилаётган лойиҳалар, ногиронлиги бўлган фуқароларнинг ногиронлик нафақасини 622 минг сўмгача оширилгани, ногиронлиги бўлган болаларнинг парвариши билан банд бўлган қонуний вакилга ҳар ойда 500 минг сўм миқдорида парваришлаш нафақаси жорий этилганлиги ҳақида таъкидлаб ўтилди.

Шуннигдек, бугунги кунда тиббиёт муассасаларига, унда меҳнат қилаётган соҳа ходимларининг муносиб ишлашлари учун яратилаётган шарт-шароитлар ва уларнинг олдига қўйилган мақсадлар ҳам фақатгина халқимизнинг саломатлигини яхшилаш, касалликларнинг олдини олишга қаратилган тизимли тадбирлар белгиланиб, ижроси таъминлаб келинаётганлиги юзасидан мулоқот ўтказилди.

Тадбир сўнггида 15 нафар тиббиёт ходимлари партия сафига қабул қилинди.

 

Хуршида Нарзиева,

Навоий вилоят кенгаши сектор мудири.

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш