Депутат Когон шаҳридаги оилавий поликлиника фаолиятини ўрганди

 

Жорий йилнинг 23 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шерзод Рахмонов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва согликни саклаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6110-сонли Фармоннинг 4-банди ижроси юзасидан Бухоро вилояти Когон шаҳридаги “Ибн Сино” номли оилавий поликлиникада амалга оширилган ишларни ўрганди.

Учрашув чоғида Шерзод Рахмонов шифокорлар билан суҳбатлашиб, бугунги кунда аҳоли саломатлигини таъминлашда яратилган шарт- шароитлар билан яқиндан танишди. Шунингдек, юзага келаётган ва ҳал қилиниши лозим бўлган муаммолар ҳақида ҳам фикрлашилди.

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш