“Депутат маҳаллада” лойиҳаси амалда!

 

Тошкент вилояти Пискент тумани, “Муротали” МФЙ ҳудудида депутат С.Боймоқов фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида “Депутат маҳаллада” лойиҳаси доирасида тадбир ташкил этилди.

Дастлаб маҳаллада жойлашган 3-сонли МТМда депутатимиз ёрдамида амалга оширилган ишлар, яратилган шароитлар ўрганилди. Муассасага тегишли бўш ҳудудга депутат С.Боймоқов ташаббуси билан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси асосида 150 туб мевали дарахт кўчатлари экилиб, муассасада тарбияланаётган болалар учун кўркам боғ яратилди.

Тадбир давомида “Муротали” МФЙ ҳудудида камбағалликни қисқартириш, янги иш ўринларини яратиш ҳамда ёшлар ва хотин-қизларни иш билан таъминлаш юзасидан ҳудудда ташкил этилган иссиқхоналар фаолияти ва унда яратилган иш ўринлари билан танишилди. Маҳалланинг Зиёлилар, Мевазор кўчаларида истиқомат қилувчи фуқаролар Н.Бердиқулов ҳамда А.Мавлоновлар томонидан қурилган иссиқхоналарда мавсумий кўчатларни етиштириш ва маҳаллада паррандачиликни ривожлантириш мақсадида тадбиркорлик фаолиятини давлат кредити асосида йўлга қўйган амалий ишлари ўрганилиб, фаолиятини янада кенггайтириш борасида қўшимча тавсиялар берилди.

Шунингдек депутатимиз ташаббуси билан маҳаллада ишсизликни бартараф этиш, янги иш ўринларини яратиш, ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш мақсадида мебель жиҳозларини ишлаб чиқарувчи цех ташкил этилиб, ҳозирда маҳалланинг 10 нафар ёшлари иш билан таъминланган.

 

Ўзбекистон ХДП Тошкент вилояти

Ахборот хизмати.

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш