Ҳамкорлик меморандуми имзоланди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Навоий вилоят кенгаши ва маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ҳузуридаги Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш вилоят маркази ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Томонлар 2019 йил 02 сентябрда қабул қилинган “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 майдаги “Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган хотин-қизларни реабилитация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 октябрдаги “Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган хотин-қизларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш борасидаги ишларни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга келишиб олишди.

Ўзбекистон ХДП меморандумдаги вазифаларни бажаришда фаол иштирок этиш билан бирга хотин-қизларга қарши содир этилаётган зўравонликнинг ҳар қандай турига муросасиз курашади.

 

Ўзбекистон ХДП Навоий вилоят кенгаши

 

 

 

 

← Рўйхатга қайтиш