Камчиликларни бартараф этиш депутат назоратига олинди
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Елена Бабенко 24 февраль куни Андижон вилояти Марҳамат тумани Полвонтош шаҳарчасида жойлашган ҳудудий оилавий поликлиникада бўлди.
Поликлиника 1950 йилларда қурилган бўлиб, ҳозирги кун талабларига жавоб бермайдиган ҳолатга келиб қолган. Шу сабабдан янги бино қуриш ва поликлиникани замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ишлари 2021 йилда бошланган. Қурилиш ишларига салкам 2,5 млрд. сўм ажратилган.
Ҳозирги кунда қурилиш ишлари 90 фоизга бажарилган. Поликлиникани жорий йилда ишга тушириш режалаштирилган.
Ташриф давомида ходимлар ва аҳоли вакиллари билан суҳбатлашилди. Уларни безовта қилаётган саволларга жавоб берилди. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш депутат назоратига олинди.