Партия ташкилотлари Президент фармони ижросини таҳлилий ўрганади

 

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6110 сонли фармонининг 4-банди ижросини ўрганиш мавзусига бағишланган семинар бўлиб ўтди. Ҳужжатга кўра, 2021 — 2023 йилларда 315 та оилавий шифокор пунктлари, шундан 2021 йилда — 100 та, 2022 йилда — 105 та ва 2023 йилда — 110 та; 52 та қишлоқда жойлашган оилавий поликлиникалар, шундан 2021 йилда — 17 та, 2022 йилда — 18 та ва 2023 йилда — 17 та; 33 та шаҳарда жойлашган оилавий поликлиникалар, шундан 2021 йилда — 7 та, 2022 йилда — 13 та ва 2023 йилда — 13 та ташкил этилиши белгиланган.

ЎзХДП фракцияси томонидан соғлиқни сақлаш вазирлигига юборилган сўровномага жавобан тақдим этилган маълумотга кўра, Фармоннинг 4-банди, 2-иловасига мувофиқ, 2021 йилда 100 та оилавий шифокорлик пунктлари, 28 та оилавий поликлиникаларнинг барчаси ташкил этилиб, тиббиёт жиҳозлари билан таъминлаган.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши раиси ўринбосари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати М.Ворисованинг маълум қилишича, галдаги вазифа 2021 йилда ташкил этилган ва 2022 йилда ташкил этилиш режалаштирилган оилавий шифокор пунктлари, оилавий поликлиникалар ҳолатини ўрганишдан иборатдир.

Семинарда бунинг учун партия кенгашларида ишчи гуруҳи ташкил этилгани ҳақида айтиб ўтилди. Ишчи гуруҳига ЎзХДП минтақавий ва маҳаллий Кенгашлари раҳбарлари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳи аъзолари, минтақавий кенгашлардаги тегишли бўлим бошлиқлари ҳамда давлат органлари мутасаддилари ҳам киритилиши мумкин. Ҳудудларда аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдамини кўрсатиш борасида амалга оширилаётган ишларнинг ҳолати махсус саволномага биноан амалга оширилади.

Онлайн семинарда фармон ижроси юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби ҳақида Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши бошқарма бошлиғи Боймурод Юсупов маълумот берди. Ўрганиш жараёнида қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилади:

  1. 2021 йилда қайта ташкил этилган оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникалар фаолияти, улар биносининг таъмирланганлик, коммунал хизматлар билан таъминланганлик ҳолати (ичимлик сув, газ, электр энергияси, йўл инфратузилмаси);
  2. Оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларнинг малакали кадрлар билан таъминланиш ҳолати;
  3. Оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларнинг тиббий асбоб-анжомлар, жумладан, лаборатория жиҳозлари билан таъминланиш ҳолати;
  4. Оилавий шифокорлик пунктлари ва оилавий поликлиникаларнинг дори-дармон билан таъминланиши ҳолати;
  5. Оилавий шифокорлик пунктлари ва оилавий поликлиникалар фаолияти юзасидан аҳолининг муносабатини ўрганиш ҳамда таклифлар ишлаб чиқиш;
  6. Оилавий шифокорлик пунктлари ва оилавий поликлиникалар мудирларининг маҳалла олдида ҳисобот бериши ҳолати;

 

Семинарда Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Қизилгул Қосимова ўз сайлов округидаги дастлабки ўрганиш натижалари бўйича фикр мулоҳазаларини билдириб, ўз тавсияларини берди.

Фармон ижроси юзасидан мониторинг муддати 2022 йил 26 февралгача бўлиб, якуний маълумотлар 2022 йил 27 февралда ЎзХДП Марказий Кенгашига тақдим этилиши маълум қилинди.

 

Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати.

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш