Сайловчилар билан учрашувлар бўлиб ўтмоқда

 

Айни кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, хусусан, Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси аъзоларининг жойларда сайловчилар билан учрашувлари давом этмоқда.

Депутатларимиз бу жараёнда партиянинг дастурий мақсад ва вазифалари, электорат манфаатидан келиб чиққан ҳолда ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар ҳолати ва самарадорлигини ўрганмоқдалар. Жумладан, ҳудудларда аҳоли соғлигини муҳофаза қилиш, тиббий хизмат кўрсатиш йўналиши доирасида 2021 йилда қайта ташкил этилган оилавий шифокор пунктлари фаолияти, биноларининг ҳолати, коммунал хизматлар, малакали кадрлар, тиббий асбоб-анжомлар, лаборатория жиҳозлари, дори-дармонлар билан таъминланганлик ҳолатлари ўрганилмоқда. Шунинг билан бирга, оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникалар мудирларининг маҳалла олдида ҳисобот бериши нечоғли йўлга қўйилганига эътибор қаратилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ойбарчин Абдуллаева Сурхондарё вилояти Денов туманидаги Кўкабулоқ маҳалласида бўлиб, аҳоли билан учрашди. Мулоқот чоғида кўтарилган масалалар, аҳолини қийнаб келаётган муомалар ечими юзасидан Денов туман ҳокими Алламуродов Абдумалик Абдуқодирович билан учрашув жараёнида келишиб олинди. Сайловчиларнинг газ, чироқ ва яшаш шароитлари билан боғлиқ бошқа таклифлари ҳам ўрганилиб, Кўкабулоқ маҳаласидаги 3 та трансформатор таъмирланиб, 1 та янги трансформатор ўрнатиладиган бўлди. Бундан ташқари бир қатор сайловчиларнинг кўприк, МТМ қуриш, мактабга қўшимча бино қуриш таклифлари тингланди.

Сайлов округларидаги учрашувларда депутатларимиз томонидан янги иш ўринлари ташкил этиш борасидаги қонун ҳужжатлари ижроси жойларда мутасаддилар томонидан қандай таъминланаётгани ва ҳаққонийлигига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Чунки, доимий даромад манбаи бўлган иш ўринлари бевосита аҳоли кайфияти, ижтимоий муаммоларнинг ечимига дахлдор масаладир. Бунда аҳолини касб-ҳунарга ўргатиш, тадбиркорликка жалб этиш, чекка ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш борасидаги ишларнинг натижадорлигига эътибор қаратиляпти.

Фракциямиз аъзолари яна муҳим бир масала – атроф-муҳит табиий софлигини сақлаш, бунда чиқиндилар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш, ҳудудларда экологик ҳолатни яхшилаш ва “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар билан яқиндан танишдилар ва сайловчилар билан ўтказилган учрашувларда бу борада тушунтириш ишларини олиб бордилар.

Депутатларимиз томонидан сайлов округларида аҳоли билан ўтказилган учрашувларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхоналари ҳамда Бош вазирнинг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари билан ҳамкорликда сайёр қабуллар ташкил этилди. Аҳоли томонидан кўтарилган муаммоларни маҳаллий ижро ҳокимият органлари билан биргаликда жойида ҳал этиш чоралари кўрилди. Учрашувлар ва сайёр қабуллар давомида аҳоли томонидан узоқ вақтдан буён ечимини кутаётган муаммоларни таҳлил қилиш, фуқаролар ва сайловчилар томонидан кўтарилган масалаларни маҳаллий ҳокимлик органлари ёрдамида жойида ҳал этиш чораларини кўришга, шунингдек, вилоят ҳамда республика даражасида ҳал этиладиган муаммоларни умумлаштиришга алоҳида эътибор қаратиляпти. Шунинг билан бирга, учрашувлар чоғида республика даражасида аниқланган муаммоларни парламент назорати шаклларидан (парламент эшитуви, парламент сўрови, «ҳукумат соати», депутат сўрови ва ҳ.к.) фойдаланган ҳолда ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.

Сайловчилар билан ўтказилаётган учрашувларда депутатларимиз аҳолига Ўзбекистон Республикасининг янги қабул қилинган қонунлари, парламентда муҳокама этилаётган қонунлари ҳақида ҳам батафасил маълумот бердилар. Уларнинг таклифлари, парламент ва депутатлар фаолияти хусусидаги фикр-мулоҳазалари ўрганилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП депутатларининг жойларда сайловчилар билан учрашувлари давом этмоқда.

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш