Фуқароларнинг мурожаатлари ижобий хал этилмоқда

 

Бугунги кунда депутатларнинг ўз сайлов округидаги сайловчилари билан яқинда мулоқот қилиши самарали йўлга қўйилган. Мунтазам равишда ташкил этилаётган учрашувларда халқимизнинг оғирини енгил қилиш, уларнинг муаммоларини ўрганиш муҳим вазифа сифатида белгилаб олинган.

Ўзбекистан Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Фарғона вилояти 112-Водил сайлов округидан сайланган Дилбархон Мамаджанова ўз ҳудудида сайловчилар билан учрашди. Дастлаб Фарғона туманидаги "Юкори Водил", "Обод" маҳалла фукароларининг мурожаатлари тингланди. Аҳоли вакиллари қишлокда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, шерикчилик асосида мактабгача таьлим ташкилоти очиш, канализация тармоғини келтириш, маҳаллаларга бириктирилган ҳоким ёрдамчилари кўмагида қорамол ва куйчиликни йулга куйиш, банк томонидан кредитлар берилишида юзага келаётган муаммолар ҳақида гапиришди. Депутат жойида ҳал қилиниши мумкин бўлган масалаларга ўша ернинг ўзида ечим топиб, тизимли муаммолар тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда бартараф этилишини тушунтирди.

24 февраль куни Фаргона туманидаги Халк қабулхонасида туман ҳокими Ш.А.Мўминов ва мутасадди ташкилот раҳбарлари ҳамкорлигида сайёр қабул ўтказилди. Фуқароларнинг 28 та мурожаатлари ижобий хал этилди. Шу куни Депутатимиз 2 -сектордаги “Бирдамлик”, “Машъал” маҳалаларида фукаролар билан учрашувлар ўтказди. “Бирдамлик” маҳалласи ҳудудидаги 44-мактаб спорт зали таьмир талаблиги, болалар боғчаси йўқлиги, Машъал маҳалласида эса ичимлик суви муаммолари юзасидан мурожжатлар бўлди.

Депутат Дилбархон Мамаджанова “Ёшларобод” маҳалласи ҳудудидаги Оилавий поликлиникасида бўлиб, аҳоли учун яратилган шароитларни ўрганди. Кун якунида “Шоҳимардон” маҳалласи ҳудудидаги тадбиркор, партия фаоли С.Мирзаева томонидан ташкил этилган Ҳунармандлар маказида бўлди ва ҳунар ўрганаётган хотин-қизлар билан суҳбатлашди.

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш