Қўнғиротда “Ёшларга кўмак” лойиҳаси ўтказилди

 

Жорий йил 24 февраль куни Қўнғирот туманида Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республика Кенгаши, Қўнғирот туман кенгаши ҳамда Халқ депутатлари Қўнғирот туман Кенгашидаги партия гуруҳи “Ёшларга кўмак” лойиҳасини ўтказди.

Тадбирдан кўзланган мақсад, ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини ошириш, уларни даромад манбаи билан таъминлаш ҳамда 2022 йил “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”даги давлат дастури тегишли бандларининг ижросини таъминлаш ва топшириқларини амалга оширишда партия ташкилотлари ва депутатларининг муносиб иштирокини таъминлашдир. Шунингдек, Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг сайловолди дастури ҳамда амалий ҳаракат дастурида белгиланган устувор йўналишлардан келиб чиқиб, ёшлар бандлигини таъминлашга қаратилган вазифаларнинг ижросини таъминлаш, мамлакатимизда ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларнинг ўз қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқаришлари учун яратилган ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитлар юзасидан ёшлар ўртасида тушунтириш ишларини олиб боришдан иборат.

Тадбирда Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республика Кенгаши сектор мудири Г.Далибаева, Ўзбекистон ХДП Қўнғирот туман кенгаши раиси Г.Балтабаева, Халқ деутатлари Қўнғирот туман Кенгашидаги партия гуруҳи аъзолари О.Оринбаев, Ж.Ешмуратов, “Қўнғирот” овул фуқаролар йиғини раиси О.Султанов, “Қўнғирот” овул фуқаролар йиғини бўйича ҳоким ёрдамчиси А.Қидиров, “Қўнғирот” овул фуқаролар йиғини Ёшлар ишлари агентлиги вакили М.Қуатбаев ва ҳамкор ташкилот вакиллари лойиҳа доирасида ҳудуддаги бир гуруҳ ёшлар билан очиқ мулоқот қилиб, уларни ўйлантириб келаётган муаммоларни ўрганиб, ечими юзасидан тегишли вазифалар белгилаб олинди.

Шунингдек, ҳудуддаги ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш бўйича ёшларнинг таклифлари тингланди.

Бундан ташқари, лойиҳа доирасида тадбир ташкилотчилари томонидан Қўнғирот тумани “Қўнғирот” овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган 1997 йили туғилган Дилбар Абдуллаева, 2009 йили туғилган Шахло Жумабаеваларнинг ҳолидан хабар олди ва уларнинг муаммолари ўрганилиб, ечими юзасидан вазифалар белгилаб олинди. 10 нафар ёшлар ер олиш масаласида қилган мурожаати Ёшлар ишлари агентлиги вакили М.Қуатбаев томонидан назоратга олиниб, яқин вақт ичида амалий ёрдам кўрсатилишини айтиб ўтди.

Партия дастурий мақсад ва вазифаларини аҳоли, шу жумлдан партия электорати орасида тарғиб қилишда, шунингдек, партия электорати вакиллари манфаатларини ҳимоя қилишда фаоллик кўрсатган бир қатор партия фаоллари фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.

 

Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республика Кенгаши

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш