Ёшлар партия сафига қабул қилинди

 

Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят Кенгаши томонидан Арнасой туманидаги касб-ҳунар мактабида “Депутат ва ёшлар” лойиҳаси доирасида депутатлар ёшлар ҳамда ўқувчи ёшлар билан учрашув ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят, туман Кенгаши масъуллари, Ўзбекистон ХДП Арнасой туман Кенгашидан сайланган депутатлар ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар ва партия фаоллари иштирок этди. Мамлакатимизда ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларнинг ўз қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқаришлари учун яратилган, ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитлар юзасидан ёшлар орасида тушунтириш олиб борилди.

Тадбир давомида иштирокчиларга партиянинг дастурий мақсад ва вазифалари тушунтирилди ва аъзо бўлиш истагида бўлган ёшлар партия сафига қабул қилинди.

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш