Бошланғич партия ташкилотлари фаолияти ўрганилмоқда

 

Ўзбекистон ХДП Навоий вилоят кенгаши раиси, вилоят кенгаши депутати Насиба Содиқова партиянинг дастурий мақсадларини аҳоли орасида кенг тарғиб қилиш, хотин-қизлар ва ёшлар муаммоларини ўрганиш, партия гуруҳи аъзолари билан биргаликда муаммоларни бартараф этишга кўмаклашиш ҳамда БПТ фаолияти самарадорлигини ошириш, партия сафини салоҳиятли фаол ёшлар, хотин-қизлар билан кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратиб, чекка ҳудудларда ҳам ишларни режали ва тизимли ташкил этиш бўйича шахсий намуна бўлмоқда.

Н.Содиқованинг навбатдаги иш куни Нурота туманида ўтказилди. Дастлаб, давлат ташкилотлари, маҳаллалар аҳолиси, тиббиёт бирлашмаси ходимлари билан очиқ мулоқот ва учрашувлар ўтказилиб, сўнг туман марказидан 25 км узоқ масофада жойлашган “Янгибино” МФЙ ҳудудидаги давлат хусусий шерикчилик асосида фаолияти йўлга қўйилган "Наврўз" мактабгача таълим муассасасига ташриф буюрди ва болажонлар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди. Ишчи ходимлар билан очиқ мулоқот жараёнида партиянинг мақсад вазифалари хақида тушунчалар берилди.

Муассасанинг 12 нафар ходими партия сафига аъзоликка қабул қилинди.

 

ЎзХДП Навоий вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш