Китоб — инсониятнинг энг қадимги буюк кашфиётларидан биридир

 

Ўзбекистон ХДП Хонқа туман кенгаши туман ахборот-кутубхона маркази бошланғич ташкилоти билан ҳамкорликда "Китоб маънавиятга элтувчи йўл" мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон ХДП Хонқа туман Кенгаши раиси Ф.Ваисов, Ўзбекистон ХДП Хоразм вилоят кенгаши вакиллари иштирок этди.

“Китоб инсоният ижодиётининг чинакам ҳайратланарли ва эътиборга лойиқ белгиси ва безагидир. Китобларда ўтмиш замонларнинг ақл-идроки яшайди. Ҳоки тупроқлари туш сингари аллақачонлар тўзғиб кетган одамларнинг овози бурро ва аниқ эштилиб туради. Инсоният яратган, қайта-қайта ўйлаб кўрган ва эришган нарсаларнинг бариси худди сеҳрли сандиқдай китоблар саҳифаларида сақланиб қолади”, — дейди Т.Карлейл. Донишманднинг сўзларини инкор этиб бўлмайди. Негаки, ҳинд донишмандлари таъкидлаганидек, “Ҳамма нарса сўз билан белгиланади. Сўзда илдиз отган, сўздан келиб чиққан. Ким сўзда алдаса, ўша ҳамма нарсада алдайди”. Қолаверса, “Китоб сўзсиз муаллим” — деб таърифланади. Китоб билан ошна бўлган инсон зерикмайди. Беҳуда ишларга аралашмайди. Вақтини зое кетказмайди. Ўқийди, ўрганади, интилади. Давра суҳбатида ташкилотчилар китобнинг ана шундай афзалликлари ҳақида тшунчалар беришди.

Ёшларга жаҳон адабиёти дурдоналари билан бир қаторда миллий истиқлол ғояси билан суғорилган китобларни ўқиш тавсия қилинди. Бунда ўтмиш аждодларимиз меросини ўрганиш яхши самара беради.

Шундан кейин туман ахборот кутубхона маркази рахбари, партиямиз фаоли Х.Авезова ўз фикрларини ва миннатдорчилигини билдирди. 35-мактаб ўқувчилари томонидан шеърлар ёд ўқилди.

 

ЎзХДП Хоразм вилоят кенгаши

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш