Элликқалъа туманида Ўзбекистон ХДП Элликқалъа туман кенгаши ва Халқ депутатлари Элликқалъа туман Кенгашидаги партия гуруҳи билан ҳамкорликда “Аёлларга кўмак” лойиҳаси ўтказилди.
Тадбирда Элликқалъа тумани ҳокимлиги, туман Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими вакиллари, Халқ депутатлари Элликқалъа туман Кенгаши депутати, партия гуруҳи аъзоси А.Юлдашева, Ўзбекистон ХДП Элликқалъа туман кенгаши Х.Сатликов, “Қават-қала” маҳалла фуқаролар йиғини бўйича ҳоким ёрдамчиси О.Тўрабоев, ҳудуд аҳолиси ва ОАВ вакиллари иштирок этди.
Тадбирдан кўзланган мақсад, Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ва уни «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурида белгиланган муҳим вазифаларни аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, ”Ёшлар дафтари”га киритилган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, шунингдек, боқимандалик кайфиятида юрган шахслар муаммоларини бартараф этишда кўмак бериш орқали уларни боқимандалик кайфиятидан, оилаларни камбағалликдан чиқариш, кам таъминланган, иш билан таъминланмаган, ногиронлиги бўлган инсонларни хоҳиши ва қобилиятига қараб касб-ҳунарга ўқитиш, уларга хусусий тадбиркорлик ҳамда томорқа хўжаликларини ривожлантириш учун имтиёзли кредитлар ажратишда кўмаклашишдан иборат.
Лойиҳа доирасида бир қатор амалий тадбирлар амалга оширилди. Ҳусусан, тадбир иштирокчилари “Қават-қала” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида бўлиб ижтимоий ҳимояга муҳтож аёлларнинг холидан хабар олдилар. Тадбир давомида кам таъминланган оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди. “Аёллар дафтари”да турувчи аёлларнинг муаммолари ўрганилди ва мутасадди ташкилотларга депутатлик сўрови юбориш орқали муаммолар ечими назоратга олинди.
Гулназ ДАЛИБАЕВА,
Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республика Кенгаши
Ёшлар ва хотин-қизлар билан ишлаш сектори мудири.