Аёллар ижтимоий ҳимояси — ижтимоий фаоллик пойдевори

 

Ўзбекистон ХДП Ҳазорасп туман кенгаши томонидан Ҳазорасп туманидаги 18-сон мактабгача таълим ташкилотида “Аёллар ижтимоий ҳимояси — ижтимоий фаоллик пойдевори” мавзусида давра сухбати ташкил этиди. Унда Ўзбекистон ХДП Ҳазорасп туман кенгаши раиси М.Ваисов, туман кенгаши депутати Райхона Каримовалар иштирок этди ва маъруза қилди.

Маърузада партиянинг асосий мақсади ижтимоий ҳимояга йўналтирилгани, электоратимиз манфаатларини кўзлаб, ахоли бандлигини таъминлаш тизимини мунтазам такомиллаштириб бориш, кам таъминлаган оилаларнинг манзилли ижтимоий ҳимояси самарадорлигини ошириш, давлатимизнинг молиявий ва иқтисодий қудратини оширишнинг кучли ижтимоий сиёсатга уйғунлаштириш, аҳолини юқори сифатли ва мақбул тиббий ёрдамдан кенг фойдаланиш фаолиятини таъминлаш бўйича батафсил тушунтириш берилди. Давра суҳбати якунида 6 нафар хотин-қиз партия сафига аъзоликка аъзоликга қабул қилинди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш