Моддий маданий мерос объектларига шикаст етказиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин

Айни дақиқаларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Депутатлар Ўзбекистон Республикасининг «Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ҚЛ–881-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқишмоқда. Қонун долзарб масалалар ечимига қаратилган бўлиб, хусусан моддий ва маданий ёдгорликларга зиён етказиш ҳолатлари юзага келганда қонуний жазолар қўллашни тартибга солади.

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шерзод Раҳмонов:

— Менинг саволим моддий маданий мерос объектларига нисбатан ҳурматсизлик қилиш, таҳқирлаш ёки уларга шикаст етказиш бўйича белгиланаётган жарима ва жазо чоралари бўйича. Лойиҳада моддий маданий мерос объектларига шикаст етказилганда энг кўпи билан базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваридан юз бараваригача бўлган доирадаги миқдор келтирилган. Агар етказилган зарар бу миқдордан кўп бўлган тардирда қандай чора кўрилади?

 

Ички ишлар вазирининг ўринбосари Абдуллаев Бекмурод Тожимирзаевичнинг маълум қилишича, агар етказилган зиён қонунда белгиланган жарима миқдоридан кўп бўлса, жавобгар жиноий жавобгарликка тортилади.

 

 

Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш