Аёллар билан юзма-юз лойиҳаси амалда

 

ЎзХДП Тошлоқ туман кенгаши ташаббуси билан “Дўстлик” маҳалласида “Аёллар билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбирда Ўзбекистон ХДП Тошлоқ туман кенгаши раиси Турсунбой Солиев маҳалладаги оғир ижтимоий вазиятга тушган хотин-қизлар, уй-жойга муҳтож ва кам таъминланган оилалардаги хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга қаратилган Қонун ҳужжатлари, гендер тенглик, аёллар соғлиғини муҳофаза қилиш, тиббий кўриклар ташкил этиш тўғрисида ҳуқуқий тушунтиришлар бериб ўтди.

“Дўстлик” маҳаласида ижтимоий оғир аҳволга тушган, ҳимояга муҳтож 3 нафар хотин-қизларнинг хонадонига борилди. Уй-жойга муҳтож И.Хайдаровага арзон уй-жойлардан олиши учун тегишли ҳужжатлар тайёрлашга кўмак берилди. Партия гуруҳи аъзоси томонидан ушбу маҳаллада аниқланган 2 та долзарб муаммо ижобий ҳал этилди. Бир масала вилоят даражасида ҳал этилиши юзасидан депутатлик назоратига олинди.

Тадбирда Ўзбекистон ХДП партия гуруҳи аъзоси, туман реаблитация маркази раҳбари И.Ҳайитова, туман Адлия бўлими бош мутахассиси И.Қаххоровлар қатнашди ва хотин-қизларга ҳуқуқий тушунтиришлар берди.

 

ЎзХДП Фарғона вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш