Кўнгиллар шод бўлди

 

Юртимизда инсон қадрини улуғлаш ғоясининг амалдаги яна бир намунаси сифатида жисмоний имконияти чекланган, ногиронлиги бор шахслар аравачалар, ортопедик воситалар билан таъминланмоқда.

Жумладан, Президентимизнинг тегишли фармонига асосан Наманган вилояти тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармаси, Чортоқ тумани ҳокимлиги, тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими вакиллари иштирокида “Оромгоҳ” маҳалласи Сиҳатгоҳ кўчаси 7-уй, 16-хонадонда яшовчи Тохиржон ота Саримсақов ҳамда “Оқтерак” маҳалласида истиқомат қилувчи 1-гуруҳ ногирони Равзахон Мамажановага замонавий электрон аравачалар топширилди.

Ҳаракатланиш учун янада қулай имкониятга эга бўлган ногиронлар кўнгиллари шод бўлиб, ўз миннатдорчиликларини изҳор этдилар.

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш