Сайлов ҳар бир фуқародан юксак масъулиятни талаб қилади

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Фарғона вилояти кенгаши ташаббуси билан Фарғона давлат университетида “Менинг биринчи сайловим” шиори остида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда ЎзХДП Фарғона вилоят кенгашининг масъул ходимлари, профессор ўқитувчилар ҳамда талабалар иштирок этди.

Сайлаш ва сайланиш ҳуқуқи қонунларимизда кафолатланган. Фақатгина унинг ҳаётда қанчалик ўз ифодасини топаётгани муҳим аҳамиятга эга. Фуқароларнинг сиёсий, ҳуқуқий онги юқори бўлса, мамлакатда сиёсий жараёнлар изчил давом этади. Бу эса демократик ислоҳотлар самарасини белгилайди, дейишди сўзга чиққанлар.

– Бугунги тадбирдан кўзланган асосий мақсад аҳоли, айниқса, ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, уларни сайловга оид қонунчилик асослари билан таништириш, юртимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар ҳақида маълумот бериш, бу жараёнда Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг иштироки, мақсади ҳамда амалий ишларидан хабардор қилишдир, – дейди ЎзХДП Фарғона вилоят кенгаши раиси Дилбар Мамажонова.

– Бу йил сайловда илк бор иштирок этаман, – дейди Фарғона давлат педагогика университети Ҳарбий таълим факультети 1-курс талабаси Азамат Убайдуллаев. – Бугунги давра суҳбати давомида сайлаш ва сайланиш тартиби, сайлов ҳуқуқлари ҳамда тизимдаги янгиликлар ҳақида батафсил маълумотга эга бўлдим. Сайловчилар овоз берадиган номзод келажакда халқимиз фаровонлигини таъминлашга хизмат қиладиган шахс ҳисобланади. Шунинг учун биз ёшлар сайловга масъулият билан қатнашишимиз ва келажагимиз учун овоз беришимиз керак.

Ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олишди.

 

Ўзбекистон ХДП Фарғона вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

Теглар

Лойиҳаларимиз Сайлов-2019
← Рўйхатга қайтиш