Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилоят ва Қарши шаҳар кенгаши томонидан Қарши шаҳридаги 4-сон ўрта таълим мактабида Зулфияхоним таваллудига бағишланган адабий кеча ўтказилди. Унда сўз олганлар - партия фаоли, шоир ва ёзувчи Турди Ҳайдар, халқ депутатлари Қарши шаҳар Кенгаши депутати Ҳ.Ражабова, вилоят партия кенгаши раиси ўринбосари М.Туроповлар шоиранинг ҳаёти ва ижод йўли, шеърий тўпламлари ва машҳур асарлари таржималари, шоиранинг адабиёт, хусусан шеърий санъатда тутган ўрни хусусида тўхталиб ўтишди.
Шоира ижодида ўзбек аёллари, қизларининг бахт ва ташвишлари ҳақида баралла куйлаган. Унинг ҳар бир мисраси баҳор билан ҳамнафас.
Тадбирда ўқувчилар томонидан шоира Зулфиянинг ёшлик чоғидан токи ҳаётининг сўнггига қадар босиб ўтган йўли саҳна кўринишлари орқали намойиш этилиб, шеърий парчалари ўқилди.