"Депутат ва ёшлар" лойиҳаси амалда

 

Баҳорнинг илк куни 1-март Ўзбекистонда азалдан катта шодиёна сифатида қарши олинади. Табиат уйғониши одамлар қалбига илиқлик ва янги умидлар бағишлайди. Шунингдек, 1 март Ватанимизда эл суйган, атоқли ва ҳассос шоира, жамоат арбоби Зулфия хонимнинг таваллуд куни нишонланадиган кундир.

Мана шундай шукуҳли кунда Ўзбекистон Халқ Демократик партияси Андижон вилоят Кенгаши, вилоят депутатлик гуруҳи ташаббуси билан Андижон давлат педагогика институтида "Депутат ва ёшлар" лойиҳаси доирасида талабалар билан учрашув ташкил этилди. Учрашув ташкилотчилари - партия вилоят Кенгаши раиси, вилоят депутатлик гуруҳи раҳбари А.Нурматов, Ўзбекистон Қахрамони, вилоят депутати мазкур институт доценти К.Гопировлар давлат сиёсати ва жамият ҳаётидаги сиёсий партиялар ўрни, ЎзХДП депутатлар корпуси олиб бораётган самарали ишлар тўғрисида талабаларга гапириб беришди.

Мамлакат ривожида ёшлар ўрни, ёшларга билим олиш ва меҳнат қилишлари учун яратилаётган шароитлар ва уларнинг келажаги тўғрисида тўлқинланиб гапирдилар. Учрашув якунида 32 нафар илғор, шижоатли ёшлар Ўзбекистон Халқ демократик партияси сафига қабул қилиндилар, уларга партия аъзолик гувоҳномалари ва кўкрак нишонлари топширилди.

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш