14 нафар талабалар партия сафига қабул қилинди

 

Ўзбекистон ХДП Навоий вилоят кенгаши ташаббуси билан Навоий давлат кончилик институтида «Ёшлар – келажагимиз бунёдкорлари» мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Учрашувда Ўзбекистон ХДП вилоят кенгаши раис ўринбосари Ж. Файзуллаев, Кармана туман кенгаши раиси Ҳ. Рўзиев ва институтнинг ёшлар етакчиси Д. Муҳамматовлар партиянинг мақсад ва ғоялари хусусида гапиришди.

Мулоқот давомида юртимизда ёшлар учун яратилган имкониятлар, партия ташаббуси билан қонунчиликка киритилган янгиликлар хусусида ҳам маълумот берилди. Ёшлар томонидан берилган саволларга тадбир ташкилотчилари жавоб беришди. Учрашув давомида партия сафига киришни хоҳлаган талабаларга керакли тавсиялар берилди.

 

Хуршида Нарзиева,

Ўзбекистон ХДП Навоий вилоят кенгаши сектор мудири.

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш