Тарғибот тадбирларида хотин-қизлар фаол иштирок этишмоқда

 

Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят Кенгаши томонидан "SOFITEL" МЧЖ қўшма корхонасида тадбир ташкил этилди. Бугунги даврда Янги Ўзбекистон “Инсон қадри устувор бўлган жамият ва халқпарвар давлат” деган муҳим ғоя негизида барпо этилмоқда.

Тадбирда “Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари” тамойили асосида кейинги беш йилликда мамлакатимизда амалга ошириладиган ислоҳотларнинг зарур сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ва илмий-маърифий асосларини яратиб беришга қаратилган Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ҳамда Ўзбекистон ХДПнинг дастурий мақсад ва вазифалари иштирокчиларга тушунтириб берилди.

Тадбир давомида "SOFITEL" МЧЖ қўшма корхонасининг фаолияти билан танишилди. Корхонада 200 нафар ходимлар ишлайди ва Хитойга ҳар ойда 3500 тонна маҳсулот экспорт қилинади.

 

Жамила Ядгарова,

ЎзХДП Жиззах вилоят кенгаши сектор мудири.

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш