Депутатлар ва ёшлар учрашуви

 

Ўзбекистон ХДП нинг Халқ депутатлари Қарши туман Кенгашидаги гуруҳи аъзоси П. Тўлиев томонидан тумандаги 28-сон ўрта таълим мактабида “Таълим тарбия самарадорлигини ошириш-давр талаби” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Унда мактабнинг юқори синф ўқувчилари билан очиқ мулоқот ташкил этилиб, жойларда ёшларга оид муаммолар, таълимдаги ўзгаришлар хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Тадбирда депутат П.Тўлиев мактабнинг бир гуруҳ фаол ўқувчиларига эсдалик учун китоблар совға қилди.

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш