Биз ЎзХДПни танладик

 

Жорий йил 3 март куни Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилояти Касби туман Кенгашида тумандаги “Оқжангал” маҳалласида яшовчи бир гуруҳ ёшларга Ўзбекистон Халқ демократик партияси аъзолик гувоҳномалари тантанали топширилди. Партия сафига қабул қилинган Э.Эгамбедиев сўзга чиқиб, Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг Устави ҳамда ғояси, дастурлари унга маъқул эканлиги, келгусида шу партия сафида туриб, янги Ўзбекистонни барпо этишда фаоллик билан иш олиб бориш, жамият ривожига ўз хиссасини қўшиш ҳамда келгусида партиядан депутат бўлиш орзусида эканлигини тўлқинланиб гапирди.

Партия гувоҳномаларини ёшларга Ўзбекистон ХДП Касби туман кенгаши раиси, партия гуруҳи раҳбари С.Ҳамроев ва партия фаоли Л.Раҳимова топширди.

 

Ўзбекистон ХДП Касби туман кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим
← Рўйхатга қайтиш