Қизларимиз эртанги куннинг муносиб кадрларидир

 

Куни кеча Президент Шавкат Мирзиёев раислигида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини янги босқичга кўтариш ва аёлларнинг жамиятдаги ўрнини янада юксалтириш ва мустаҳкамлаш, шунингдек, уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, оилавий зўравонликнинг олдини олиш, гендер тенгликни қарор топтиришга қаратилган муҳим чора-тадбирлар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Селекторда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятдаги мавқеини янада мустаҳкамлаш бўйича энг долзарб вазифалар белгилаб олинди.

Юртбошимиз фаолиятининг илк кунларидан бошлаб мунис ва мўътабар аёлларимизнинг оғирини енгил қилиш, ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш масаласини давлат сиёсатининг муҳим йўналиши сифатида белгиладилар ва ислоҳотларимизнинг мазмуни, “Инсон қадри учун” тамойилининг моҳияти шунга қаратилганлигидир.

Бу масалада бир қатор муҳим қонунлар, фармон ва қарорлар қабул қилинди.

Жумладан:

- 2021 йилда аёллар тадбиркорлиги дастурлари доирасида 2 триллион сўм кредит ва субсидиялар ажратилиб, 320 минг хотин-қизлар доимий иш ўринларига эга бўлди. Бу ишли бўлган аёлларимиз хонадонига тўкинлик олиб кириш билан бирга, хотин қизларимизнинг ўзига бўлган ишончини орттирди ва давлатимизга нисбатан миннадорлик ҳисларини оширди.

- 2021 йилда 190 минг нафар аёллар касб-ҳунарга ўқитилди, эндиликда ушбу касб орқали аёлларимиз оиласида ками кўсти бўлмайди ва албатта бола тарбиясига эътиборини қаратади.

- 2 минг нафар қиз алоҳида грант асосида олийгоҳларга қабул қилинди, яна 1 минг 800 нафарига контрактлари тўлаб берилди. Натижада 2021 йилда олийгоҳларга кирган талабаларнинг 60 фоизини хотин-қизлар ташкил этди (2016 йилда бу кўрсаткич 38 фоиз бўлган). Давлат томондан қизларимизга кўрсатилаётган бундай имкониятлар ва эътибор, албатта келажакда ўз натижасини беради деб ўйлайман. Олий маълумотли қизларимиз соғлом фикрли, юксак ғояларни кашф этадиган келажак авлодларимиз онаси бўлиш билан бирга Янги Ўзбекистонимиз ривожи ва гуллаб яшнашига ўз ҳиссаларини қўша оладиган муносиб кадрлар ҳамдир.

 

Муқаддас Ўразалиева,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Фан,таълим, маданият ва спорт қўмитаси аъзоси, ЎзХДП фракцияси аъзоси.

 

 

Теглар

Депутат Олий Мажлис Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш