Парламент номзодлари учун республика онлайн семинари ўтказилмоқда(фото)

Халқ демократик партияси Марказий Кенгашида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига кўрсатилган номзодлар иштирокида сайловолди тарғиботини самарали олиб бориш, илғор сиёсий технологиялардан унумли фойдаланиш масалалари муҳокама этиляпти.

Онлайн семинарда Қорақалпоғистон республика, Тошкент шаҳри ҳамда вилоятлар кенгашлари ходимлари ва парламентга номзодлар жойлардаги студияларда иштирок этмоқда.

Семинар фикр-мулоҳаза ва таклифларга бой ҳамда жонли тарзда давом этяпти.

 

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши

Ахборот хизмати.

 

Теглар

Депутат Сайлов-2019 Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш