Этак маҳалласида 100 га яқин хотин-қизлар учун байрам дастурхони ёзилди

 

Депутат Мурод Мўминов ва маҳалладаги саховатли тадбиркорлар ташаббуси билан Қашқадарё вилояти, Косон тумани “Этак” маҳалласида жойлашган тўйхонада байрам шодёнаси ташкил қилинди.

8-март Халқаро хотин-қизлар куни яқинлашиши муносабати бўлиб ўтган тадбирга "Аёллар дафтари"га киритилган, кам таъминланган оилалар таклиф этилди. Депутат ва туман ҳокимлиги вакиллари хотин-қизларни байрам билан табриклаб, уларга ўз совғаларини улашишди. Тадбир бир-биридан қизиқарли саҳна чиқишлари ва куй-қўшиқлар билан давом этди.

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш