Ўзбекистон ХДП Қўнғирот туман кенгаши раиси Г.Балтабаева, Халқ депутатлари Қўнғирот туман Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП депутатлик гуруҳи аъзолари О.Оринбаев, Е.Турдимуратовлар, “Устьюртгаз”, “Қўнғирот” “Кенгаш” бошланғич партия ташкилотлари, партиянинг ҳамкор ташкилотлари вакиллари, Ногиронлар жамияти туман бўлими раҳбари И.Ембергенова, туман бирлашмаси вакили ҳамда волонтёрлик ташкилотлари вакиллари иштирокида “Эзгулик” лойҳаси ўтказилди.
Тадбирдан кўзланган мақсад, Ўзбекистон Республикаси худудида ижтимоий тангхолатга тушиб қолган оилаларни қўллаб қувватлаш, уларга амалий ёрдамлар кўрсатиш ҳамда уларнинг ижтимоий муаммоларига ечим топишдан иборат. Ушбу лойиҳа орқали Ўзбекистон ХДПнинг Сайловолди Дастури ҳамда партиянинг асосий ғояларини кенг аҳолига тарғиб қилиш, ЎзХДПнинг амалга ошираётган амалий ишларини жадаллаштиришдан иборат. Юртимизда ўсиб келаётган ёш авлодга эзгулик ишларини тарғиб этиш ҳамда уларни волонтёр сифатида ижтимоий эзгулик ишларига жалб қилишдан иборатдир.
Лойиҳа доирасида Қўнғирот туманидаги “Қўнғирот” овул фуқаролар йиғинида яшовчи 1958 йил тўғилган Зибира Алламбергенова худуддаги оилавий шифокорлик поликлиникасидаги кўрикдан ўтказилиб, ногиронлик аравачаси кераклиги аниқланган эди, “Эзгулик” лойҳаси доирасида З.Алламбергенова ногиронлик аравачаси билан таъминланди.
Шунингдек, Қўнғирот туманидаги “Алтынкол” шаҳарча фуқаролар йиғинида яшовчи 1997 йилда туғилган, ишсиз , 2 нафар ногиронлиги бор оила аъзолари - 2016 йилда туғилган қизи ва 1963 йилда туғилган қайонасини парвариш қилаётган аёлга кўрпача тикувчилиги билан шуғулланиши учун керакли матолар етказиб берилди.
Бундан ташқари, тиббиёт, коммунал тўловлари ва бошқа ижтимоий масалаларда партия гуруҳи, ҳамкор ва хомийлик ташкилотлари томонидан амалий ёрдамлар кўрсатилди.
Гулназ ДАЛИБАЕВА,
Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республика Кенгаши Ёшлар ва хотин-қизлар билан ишлаш сектори мудири.