Ўзбекистон ХДП Қораўзак туман кенгаши томонидан «Эзгулик» лойиҳаси ўтказилди. Лойиҳага Халқ депутатлари туман кенгаши депутатлик гуруҳи аъзолари, партия ходимлари ҳамда туман ҳокимлиги вакиллари жалб этилди.
Лойиҳа доирасида Халқ депутатлари туман кенгаши депутатлик гуруҳи аъзолари ва партия ходимларидан ташкил топган ишчи гуруҳ аъзолари тумандаги оғир шароитларда яшаётган, тўлиқсиз ёки ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” га киритилган оилаларнинг ҳолидан хабар олиб, уларнинг муаммоларини ҳал қилишда амалий ёрдам курсатдилар.
Тадбирда Қораўзак туман ҳокими, Халқ депутатлари туман кенгашидаги ЎзХДП депутатлик гуруҳи аъзоси У.Утамбетов “Бердах” МФЙ ҳудудидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, уй-жой билан таъминлаш бўйича мурожаат этган фуқаро Далибай Жумагалиевга 3 хонали уй олишида ёрдам кўрсатди.
Шунингдек, депутат А.Тилеумуратов ёрдами билан тумандаги 6 нафар ногиронлиги бўлган фуқарога ногиронлик аравачаси берилишига эришилди.
Халқ депутатлари Қораўзак туман кенгашидаги депутатлик гуруҳи аъзоси Б.Пиримбетова ёрдами билан “А.Досназаров” ОФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи 1963 йили туғилган Аламгаул Далимбетовага эшитиш аппарати олиб берилди.
“Эзгулик” лойиҳаси Қорақалпоғистон Республикасининг барча туман шаҳарларида давом этмоқда.