Китобхонлар танлови ғолиблари аниқланди

 

Март баҳор фаслининг биринчи ойи бўлиши билан бирга ўзи билан қўшалоқ байрамлар билан бирга кириб келади.

Одатдагидек, 8-март — Халқаро хотин-қизлар куни мамлакатимизда кенг нишонланди. Меҳр-мурувватли ва бағрикенг халқимиз азал-азалдан аёлларга ҳурмат, ғамхўрлик ва меҳр кўрсатиб, эъзозлаб келади. Жойларда аёлларнинг кайфиятини кўтаришга бағишланган тадбирлар ўтказилиб, уларга совға-саломлар улашилди.

Андижон вилояти Бўтақора мурувват уйи аёл ходимлари ўртасида китобхонлар танловининг якуни ўтказилди. Ўзбекистон Халқ Демократик партияси Андижон вилоят кенгаши масъул ходимлари тадбирда фаол иштирок этдилар.

Ғолибларга партия номидан мамлакатимизнинг атоқли шоир ва ёзувчиларининг китоблари совға қилинди.

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш