Партиядошимиз Қашқадарё вилояти ҳокимига янги ўринбосар бўлди
Вилоят ҳокимининг қарори билан ЎзХДП аъзоси Карамова Комила Зайдуллаевна вилоят ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
К.Карамова тайинловга қадар 2020 йилдан вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари - вилоят ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси вазифасида ишлаб келаётган эди.
Партиядошимизни янги лавозим билан табриклаймиз ва муваффақиятли фаолият тилаймиз!